http://www.joomla3x.ru/joomla3-templates.html - joomla 3 шаблоны

Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз

Жамиятнинг ривожланиб бориши билан инсонлар ўртасида рақобат юзага келган ва бунинг оқибатида инсонлар ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда бир-бирига нисбатан ҳар хил қонуний ва қонунга хилоф усулларни қўллай бошлаган. Бу эса, ўз навбатида, коррупциянинг юзага келишига сабаб бўлган. Коррупциянинг ўзи нима? Коррупция шахснинг ўз мансаб ва хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир. Коррупция, ўз навбатида, жамиятимизда ва фуқароларимизнинг турмуш тарзида адолатсизлик туйғусини юзага келтиради, албатта.

“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини

Яқинда бутун мамлакат бўйлаб Президентимиз “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолагани ҳақида хабар тарқалди. Бу хабарни нафақат юртимиз, балки бутун дунёдаги 50 миллиондан ошиқ ўзбеклар ва она тилимиз ихлосмандлари қувониб қарши олдилар.

Ўзбек тилининг тарихи

Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек тилининг тарихи халқимизнинг кўп асрлик орзу-интилишлари, дарду армонлари, зафарлари билан узвий боғлиқ. Ўзбек тилининг жозибаси момоларимиз алласи, мақомларимиз, эртак ва афсоналаримиз, роману достонларимизнинг сеҳрли сатрларида, жилоли оҳангларида акс этган. Тарихга назар солсак, буюк аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтган ҳамда нодир маънавий мерос, қадриятларимизга асос солганлигига гувоҳ бўламиз.

Тил ва эҳтиёж

Давлат тилига эътибор, унинг нуфузини янада ошириш борасидаги ишлардан гап очилса, одатда, кўча-кўй, жамоат жойлари ва оммавий ахборот воситаларидаги рекламалар матни-ю ғализ битикли пешлавҳалардан ёзғириш бошланади: ажнабий атамалар урчиб кетган, хатосиз ёзилган ўзбекча сўз анқонинг уруғи... Ёзғириш поёни ҳам кўпинча: “Оврўпа мамлакатларига борсангиз...” деган ўкинчга бориб тақалади.