2. Президент томонидан 4 май куни “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.
ЭШИТИЛДИ:
“Республика махсус алоқа боғламаси” ДУК хуқуқшуноси И.Елизарова
СЎЗГА ЧИҚДИ:
“Республика махсус алоқа боғламаси” ДУК хуқуқшуноси И.Елизарова
1. Президентнинг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 йилдаги 253-сон қарори билан "Соғлом турмуш тарзи" платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низом:
Низомга мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.
Ҳар ойда туманлар, вилоятлар ва республика бўйича энг кўп юрган шахсларга қўшимча равишда электрон ҳамёнига қуйидагилар ўтказилади:
Фуқаронинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади.
Мобиль иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобиль қурилмасига ўрнатиши лозим. Шунингдек, id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган бўлиши ҳамда аутентификация ва идентификациясини амалга ошириши зарур.
Идоралараро баҳолаш рейтинги "Соғлом турмуш тарзи" мобиль иловасидан рўйхатдан ўтган ташкилот ходимлари сонига боғлиқ ҳолда (жами ходимлар сонига нисбатан фоизда) 100 баллик тизимда амалга оширилади.
Платформа 10 майдан тест режимда ишлайди ҳамда 1 июндан бошлаб платформа тўлиқ ишга туширилади.
2. Президент томонидан 4 май куни “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Ҳужжатда айтилишича, бугунги кунда давлат пенсияларини тайинлашда 30 турдаги ҳужжат талаб этилади ҳамда уларни тақдим этишга масъул 14 дан ортиқ вазирлик ва ташкилотларда идоравий ахборот тизимлари, электрон ресурс ва маълумотлар базалари мавжуд эмаслиги қоғоз шаклида иш юритишдан воз кечиш ва ҳужжатларни йиғиш жараёнини рақамлаштиришга тўсқинлик қилиб келмоқда.
Қарорга асосан, 2022 йил 1 январдан бошлаб:
2022 йил 1 июлдан бошлаб:
Пенсия жамғармасига вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромаднинг 20%ини Пенсия жамғармаси ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига йўналтириш ҳуқуқи берилди.
2022 йил 1 июлга қадар Пенсия жамғармасининг бинолари бўйича минимал талабларга асосан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар бир ҳудудда биттадан Пенсия жамғармасининг мавжуд бинолари негизида “Намунали Пенсия жамғармаси бўлими” ташкил этилади.
2024 йилга қадар босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари бинолари минимал талабларга мослаштирилади.
Қуйидагилар тасдиқланди:
Давра суҳбати якуни бўйича қуйидаги қарор қабул қилинди:
1.“Республика махсус алоқа боғламаси” ДУК хуқуқий ахборотлар сифатини ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш давом эттирилсин ва маълумотларни Вазирликнинг Юридик ва Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимига тақдим этилсин.