Шаблоны Joomla 3 здесь: http://www.joomla3x.ru/joomla3-templates.html

“Республика махсус алоқа боғламаси” ДУК ходимлари ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича давра сухбати


ЭШИТИЛДИ:
“Республика махсус алоқа боғламаси” ДУК ХАХМ раҳбари Д.Фаткин, Абонент бўлими бошлиғи Р.Мирагзамова, “Республика махсус алоқа боғламаси” ДУК бошлиғи ўринбосари М.Мирхадиев
СЎЗГА ЧИҚДИ:
“Республика махсус алоқа боғламаси” ДУК ХАХМ раҳбари Д.Фаткин, Абонент бўлими бошлиғи Р.Мирагзамова, “Республика махсус алоқа боғламаси” ДУК бошлиғи ўринбосари М.Мирхадиев

Рақамлаштиришга оид Қонун хужжатлари:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 443-сон қарори «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида.

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи 220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланган.
Бундан ташқари, 40дан ортиқ ахборот тизимлари билан интеграциялашган геопортални ишга тушириш, жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш, ижтимоий соҳани рақамлаштириш ва кейинчалик ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда жорий қилишни назарда тутувчи «Рақамли Тошкент» комплекс дастури амалга оширилмоқда.
Республикада рақамли индустрияни жадал ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар, бизнес ҳамжамияти ва илмий доиралар вакиллари ҳамда хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси мақулланган. Бунда, 2020 — 2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш доирасида:
аҳоли пунктларини Интернет тармоғига улаш даражаси, шу жумладан кенг полосали уланиш портларини 2,5 миллионгача кўпайтириш, 20 минг километр оптик-толали алоқа линияларини қуриш ва мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш орқали 78 фоиздан 95 фоизга етказилиши; ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларида 400 дан ортиқ ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа дастурий маҳсулотлар жорий этилади; 587 минг нафар кишини, шу жумладан «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 500 минг нафар ёшларни қамраб олиш орқали компьютер дастурлаш асосларига ўқитиш ташкиллаштирилади; иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини автоматлаштириш бўйича 280 дан ортиқ ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар жорий этилади; ҳудудларда ҳокимлар, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш учун тегишли олий таълим муассасалари бириктирилади ҳамда уларнинг 12 минг нафар ходими ахборот технологиялари соҳасида ўқитиши.
Белгилансинки, ушбу муассасаларни рақамлаштириш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва тасарруфидаги ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан, етишмаётган қисмида эса — маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга ошириши.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи барча учун очиқ бўлган маҳаллий дастурий маҳсулотлар ва IT-хизматлар электрон платформасини яратиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган:
маҳаллий IT-компаниялар ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда уларнинг маҳсулотлари ва хизматларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, уларга ўз маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда илгари суришда кўмаклашиш;
давлат органлари ва ташкилотларида ахборот тизимлари ва бошқа дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумотларни эълон қилиш;
мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг амалий масалаларини ҳал қилиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнида самарали ва очиқ мулоқотни йўлга қўйилган.

2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 мартдаги ПҚ-4642-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилган:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини яратиш ишлари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинган.
2. Қуйидагилар:
«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом;
«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш режа-жадвали тасдиқланган.
Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
ахборот ресурси — ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;
ахборот тизими — ахборотларни тўплаш, сақлаш, қидириш, ишлаш ва улардан фойдаланиш имконини берадиган ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий жиҳатдан тартибга солинган йиғиндиси;
«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизими (кейинги ўринларда — «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими) — давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа идора ва ташкилотларнинг шаҳар муассасалари кесимидаги соҳага оид фазовий маълумотлари ва фазовий объектларининг атрибут маълумотлари, ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва бошқа ахборот манбаларидаги статистик маълумотларини ўзида жамловчи, таҳлил қилувчи ва қайта ишловчи ягона ахборот тизими;
идоралараро электрон сўров — давлат органлари ва ташкилотларининг маълумот бор бўлган бошқа давлат органлари ва ташкилотларга электрон шаклида юборилган маълумотни тақдим этиш тўғрисидаги талаби;
«Рақамли Тошкент» геоахборот тизимидан фойдаланувчилар — давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон сўровларни юбориш ва ушбу сўровлар асосида тегишли маълумотларни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслари;
технологик йўриқнома — «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими доирасида давлат органлари ва ташкилотларидан идоралараро электрон сўровлар орқали маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича ўзаро электрон ҳамкорлик тартиби, маълумотларга қўйиладиган талаблар, шакл ва муддатларини ифода этувчи, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда тасдиқланадиган идоравий ҳужжат.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Рақамли Тошкент» геоахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳаси буюртмачиси ҳисобланади.
Қуйидагилар «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими вазифалари ҳисобланади:
идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ўртасида Тошкент шаҳри бўйича тегишли маълумотларнинг самарали алмашинувини таъминлаш;
давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотларни тезкор йиғиш ва реал вақт режимида Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминлаш;
Ҳукумат, давлат органлари ва ташкилотларига маълумотларни самарали қайта ишлашда ўз вақтида ва келишилган идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш орқали реал вақт режимида тезкор ва сифатли маълумотларга эга бўлиш имкониятини тақдим этиш;
ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва уларни татбиқ этиш, тезкор таҳлилий маълумотлардан самарали фойдаланиш орқали давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.
Юқорида кўрсатилган хужжатларнинг мазмун моҳияти шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Attachments:
Download this file (23 апрел.pdf)23 апрел.pdf[ ]3265 Kb